Эссе
Уйимизнинг кун чиқиш томонига ўрнатилган сўрида кун бўйи қишлоқнинг
уч-тўрт нафар кексаси ўтган-кетганларни эслаб гурунг қилишарди. Темирдан
ясалган сўрининг ёши ҳам кексаларнинг ёшига тенг бўлса керагов. Чунки эсимни
таниганимдан бери бор, ҳозир лиқиллаб қолганидан ҳар томонига айри чўп тираб қўйилган.
—
Келдингми ўғлим, яхши ишлаяпсанми, газеталарингда
нима янгиликлар?
...
Davomini o`qish »