Konimex tumani
Sayt menyusi

Kirish

Ob-havo

Arxiv

So'rovnoma
Sayt sizga yoqdimi?
Barcha javoblar: 13

Mini-chat

Statistika



www.gigatop.uz

Online: 1
Mehmonlar: 1
A`zolar: 0

Приветствую Вас, Mehmon · RSS 18.06.2025, 01:22

Главная » 2013 » Sentabr » 20 » "Корея Марказий Осиёлик иқтидорларни жалб этишдан манфаатдор"
22:07
"Корея Марказий Осиёлик иқтидорларни жалб этишдан манфаатдор"
Кутилаётган инсон ресурслари етишмоқчилиги сабаб Корея Ўрта Осиёлик иқтидорларни жалб этишдан манфаатдор, дея таъкидлайдиKonkuk университети профессори, Корея Фан ва технология академиясининг Илмий-техника сиёсатини  ривожлантириш маркази директори, академик Санянг Чанг.

- Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-корея форумида "Кореянинг фан ва технологияни ривожлантириш стратегияси”  мавзусидаги маъруз қилдингиз. Ўзбекистон айни вақтда шу йўлнинг бошида турибди. Сизнингча, Корея стратегияси бизда қанчалик қўллаш мумкин? Бундай стратегиялар универсал ҳисобланадими ёки ҳар бир мамлакат ўз стратегиясини ўзи ишлаб чиқиши керакми?

- Ҳар бир мамлакат ўз шароитидан келиб чиққан ҳолда, фан ва технологияни  ривожлантириш бўйича ўзига ҳос стратегиясига эга бўлиши керак. Шундай бўлсада, ҳар бир мамлакат иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида, бошқа давлатларнинг илм-фан ва технология (S&T) соҳасидаги тажрибасини инобатга олиши даркор. Ўзбекистон  Корея тажрибасини ўрганар экан, ундан кўп нарса олиши мумкин. Кореяда фан-технология ривожининг бошланғич даври билан Ўзбекистоннинг шу кундаги аҳволи бир қанча ўхшаш томонларга эга. Мисол учун икки мамлкатат ҳам кучли марказий ҳукуматга эга. Иккала мамлакатда ҳам иқтисодий тараққиёт мақсадларида фан, технология ва инновацияга бўлган катта қизиқиш  бор. Лекин Ўзбекистон Корея малакасига жуда хассослик билан ёндашиб, фан-технология ва инновация сиёсати бўйича ўзининг ўзбек моделини ишлаб чиқиши керак.

- Корея Республикасида 90 фоиздан зиёд кишилар олий маълумотга эга. Айнан ушбу ҳолат Кореянинг афвзаллиги дейиш мумкинми? Бундай ҳолатнингн "салбий” томонлари ҳам борми?

- Миллий иқтисодиётнинг ўсиши учун маълумот даражаси жуда муҳим. Миллий иқтисодиётни кенгайтиришда, олий малакали ходимларги катта эҳтиёж пайдо бўлади. Бундай юқори малакали ходимлар билан таъминланиш Кореянинг ривожланишида муҳим роль ўйнади. Бунда мен ҳеч кандай жиддий камчилик кўраётганим йўқ. Муҳими Ўзбекистондаги ёшларнинг техник соҳаларда таълим олишидир. Улар миллий иқтисодиёт ривожининг асосий йўналишлари бўлади. Инновацион ривожланишда инсон ресурслари технология ресураларидан кўра муҳимроқ. 

- Инновацион корхоналарнинг оптимал ҳажми ҳақида кўпчилик томонидан қабул қилинган меъёрлар мавжудми? Ўз йўналишида рақобатбардош бўлиш чун компания қанчалик катта бўлиши зарур? Ёки қанча катта бўлса, шунча яхшими?  

- Инновацион компаниялар учун , айниқса саноат ишлаб чиқаришининг бошланғич даврларида, оптимал ҳажм мавжуд эмас. Кичик ва ўрта корхоналар тез мослашувчанлик, ташқи омиллар ўзгаришига тезкор жавб бериш каби афзалликларга эга. Баъзан кичик ва ўрта корхоналар (КЎК) ёки старт шаклидаги компаниялар жуда самарали инновацияларни  ишлаб чиқариши мумкин. Бунда гап корхонининг ҳажми эмас,  балки илмий такшириш ва тажриба-конструкторлик ишларидаги (R&D) ресурслар муҳимдир. Бу, албатта, тармоқ ва саноат турига қараб фарқланади. Юқори технология (биотехнология, электроника) соҳасида иш олиб борувчи компаниялар, R&Dда сотув умумий ҳажмидан 5 %дан ортиғини сармоя қилиши керак. Ўзбек корхоналари R&Dга йўналтириладиган сармоя миқдорини аниқлаш учун , шу соҳада фаолият кўрсатаётган хориж мамлакатлари малакасига мурожаат қилишлари мумкин.  

- Корея Ўзбекистон билан олиб борилаётган илмий- техник ҳамкорликдан нима кутмоқда?  

- Корея ривожланган мамлакатлар билан фаол ҳамкорлик қилган.  Ҳозирги кунда эса ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Ўзбекистон Марказий Осиёда жайлашганлиги ва Корея билан яхши муносабатда бўлганлиги учун, Кореянинг Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиши учун асосий база бўлиши мумкин. Ушбу йўналишда мамлакатларимизнинг  муваффақиятли ҳамкорлик қилишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. 

- Ўзбек ва корея институт ва ширкатлари фан ва технологиянинг қайси соҳаларида ҳамкорлик, биргаликда тадқиқотлар ўтказиши мумкин?   Биргаликдаги ҳамкорлик ишларини олиб бориш мумкин бўлган соҳалар бир қанча.  Масалан, қишлоқ ҳўжалиги, электроника, автомобилсозлик, муқобил энергия манбалари кабилар. Сизнинга, ушбу ҳамкорликни нимадан бошлаган маъқул?  

- Бошланишига, ҳамкорлик амалий тадқиқотларга қаратилган бўлиши керак. Бу икки  мамлакат учун ҳам фойдалидир. Тажриба ортиши билан, Ўзбекистон ва Кореянинг ўзаро ҳамкорлиги фундаментал тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришлари мумкин. Нима бўлганда ҳам, фан ва технология соҳасидаги ҳамкорликни олиб бориш учун Ўзбекистон юқори малакали ходимларни тайёрлашга катта эътибор қаратиши керак. 

- Сир эмаски, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Корея билан муносабатларда корейс маҳсулотларини сотиш бозорлари ва  хом-ашё етказиб берувчи ролида. Лекин бошқа томондан, Корея технологик етакчи сифатида узлуксиз инновациялар, яъни олий малакали мутахассисларга муҳтож. Шу нуқтаи-назардан Марказий Осиё билан савдо қилишдан Корея оладиган фойдалар унчалик салмоқли эмас. Марказий Осиёдан келаётган минерал хом-ашё ва экспортдан тушган пул маблағларидан ташқари, Корея Марказий Осиёлик иқтидор эгалари ва ғоялар келишидан ҳам манфаатдорми?  

Корея яқин ўртада кутилаётган инсон  ресурслари етишмовчилиги билан боғиқ ҳолда Марказий Осиёдан келиши мумкин бўлган иқтидор эгаларига ҳам жуда қизиқиши катта. Шунинг учун Марказий Осиёдан келган талабаларга Корея олийгоҳларида таҳсил олиш учун яхши имкониятлар берилади. Лекин аввалига улар корейс тилини ўрганишлари керак. Чунки корейс университетларида инглиз тили фақатгина бир нечта босқичларда ўргатилади холос. Тилни ўрганиб, улар Кореяда таълим олиш учун янада кўпроқ имкониятларга эга бўлади. Ҳамда ўқишни тамомлаганларидан кейин корея компанияларида ҳам ишга жойлашиш имконияти бўлади.

- Марказий Осиёнинг баъзи мамлакатлари Корея билан илмий-технологик ҳамкорлик қилиш муҳимлигини англаб, бу йўналишда аниқ қадамларни қўйишни аллақачон бошлаб юборган. Аммо баъзан илмий-техник ҳамкорлик йўлида олиб борилган меморандум биринчи ва ягона қўйилган қадам бўлиб қолмоқда. Корея билан Ўзбекистон ҳамкорлигининг узоқ муддатли ва ўзаро самарали бўлиши учун, бундай омадсиз лойиҳаларнинг қайси хатолари инобатга олиниши керак?  

- Менинг фикримча, имзоланган меморандумларнинг амалиётдаги ҳамкорликкача етмаслигига Корея билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлган мамлакатлар сонининг кўплиги сабалчи. Марказий Осиё мамлакатлари катта бўлмаган лойиҳаларни ўз маблағлари ҳисобига амалга ошириб, Кореяга қўшма лойиҳаларга катта сармоя киритишни таклиф этса, ҳақиқий ҳамкорлик қилиш имкони ортади. Лекин барибир корея институтлари  бутунлай корея маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган қўшма лойиҳаларни унчалик иштиёқ билан тасдиқламайдилар.

Просмотров: 978 | Добавил: Urazbaev | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Konimex © 2025