Konimex tumani
Sayt menyusi

Kirish

Ob-havo

Arxiv

So'rovnoma
Sayt sizga yoqdimi?
Barcha javoblar: 13

Mini-chat

Statistika



www.gigatop.uz

Online: 1
Mehmonlar: 1
A`zolar: 0

Приветствую Вас, Mehmon · RSS 18.06.2025, 06:39

Главная » 2013 » Sentabr » 13 » Билим бор жойда буюклик бўлади
18:32
Билим бор жойда буюклик бўлади



Ўтган 22 йил биз учун ҳаётимизни тубдан ўзгартирган тарихий давр бўлди. Давлат бюджетидан халқ таълимига ажратилаётган маблағнинг салмоғи юртимизда таълимга эътибор нақадар катта эканлигидан дарак беради.

Туманимиздаги 18 та умумтаълим мактаби, 2 та мактабгача ва 1 та мактабдан ташқари таълим муассасаси фаолиятидан келиб чиқиб, ана шундай хулоса қилиш мумкин. Биргина янги ўқув йили бошланиши арафасида амалга оширилган ишлар мисолида қарайдиган бўл­сак, 6-, 25-умумтаълим мактабларининг физика, кимё ва биология ўқув лаборатория хоналарига 10 миллион сўмлик янги жиҳозлар, асбоб-ускуналар келтирилди. 5-умумтаълим мактабига янги спорт зали қурилиб, мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди. Янги ўқув йилига 160 нафар ўқувчи қабул қилиниб, уларга Президент совғалари тарқатилди. Кам таъминланган оила фарзандлари қишки кийим-бош билан таъминланди. Чет тиллари ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарордан келиб чиқиб, мактабларда ҳар бир дарснинг ташкилий қисмини инглиз тилида бошлаш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилди ва бу борадаги ишлар изчил давом этмоқда. Янги ўқув йилида НДПИни тамомлаган 22 нафар ёш мутахассис ишга олинди.

Тумандаги Томди агроиқтиодиёт касб-ҳунар коллежи ҳам ўтган 12 йиллик фаолияти давомида қатор ютуқларни қўлга киритди. Коллежда таҳсил олган талаба Молдир Рустамованинг Зулфия номидаги давлат мукофотини олиши ёки Шамшира Кулжанованинг қозоқ тили бўйича Қозоғистонда ўтказилган халқаро фан олимпиадасида муваффақиятли иштирок этиб, қувонарли натижаларни кўрсатгани ана шундай ютуқларимиздан. Бундан ташқари, кўплаб талаба йигит-қизларимиз вилоят ва республика миқёсида ташкил этилаётган турли спорт мусобақалари, кўрик-танловларда совринли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда.

Ўқув бор жойда улуғлик, билим бор жойда эса буюклик бўлади, дейди доно халқимиз. Албатта, бундай эзгу ишлар замирида Президентимиз ва ҳукуматимизнинг ёшлар тар-биясига катта эътибор қаратаётгани ҳамда устоз-мураббийларнинг заҳматли меҳнати ётибди.

Валентина ДЖАКАНОВА,

ўқитувчи.

Просмотров: 753 | Добавил: Urazbaev | Теги: Manba: Dostlik bayrogi gazetasi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Konimex © 2025